Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Саволим шундан иборатки, рўза тутиш учун 1) кечқурун ухлашдан олдин дуони ўқиб оғизни ёпса; 2) ерталаб тонг ёришган пайтда уйғонса, дуо ўқиб оғизни ёпса бўладими? Агарда саҳарликка туришга имкон бўлмаса ёки тура олмаса. Шунда тутган рўзаси қабул бўладими? Ёки қазо рўзасини тутиб бериш керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Дуо шарт эмас, ният шарт. Кечаси қилинган ният кифоя. Қила олмай қолган бўлса, оғиз ёпадиган вақтдан кейин ҳеч нарса емаган ҳолда ният қилиб олса жоиз. Валлоҳу аълам!