Шамоллаш туфайли рўзани бузиш мумкинми?

20:31 / 20.05.2021 | Ahmadjonova Roziya | 446
Ассалому алайкум! Мен рўзадор ҳолимда шамоллаб иситмам баланд бўлиб ётиб қолдим. Шундай пайтда порошок дори ( немисил) ичишга мажбур бўлиб қолиб рўзамни очиб юбордим. Бу рўзамни қасддан бузган бўлиб қолмайманми, яъни каффоратига 60 кун тутиб беришим керак бўлмайдими? Шунга аниқлик киритиб ёрдам беришингизни сўрайман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беморларга оғиз очишга рухсат бор. Бошқа куни ўрнига қазосини тутиб берасиз. Каффорот сизга вожиб эмас. Валлоҳу аълам!