Ассалому алайкум! Онамни қарамоғларида икки вояга етмаган укам борлиги учун қариндошлар ва мени ҳўжайиним ҳам закотдан уларга ҳам беришар эди. Ҳозир онам турмушга чиқдилар, лекин бундан ҳечкимнинг хабари йўқ. У инсон онамни қанчалик таъминлаётганидан ҳам хабарим йўқ. Бу йил ҳам ҳўжайиним онамга ҳам закот ажратадилар. Шу ҳолатда онам закот олишга ҳақдор бўладиларми ёки олганларини дарҳол бошқа ҳақдорларга беришлари керакми?
– Ва алайкум ассалом! Фарзанди ёки эри борлигининг аҳамияти йўқ. Нисобга етган мулки бўлмаса, закотга ҳақдор бўлади. Валлоҳу аълам!