Ассалому алайкум! Фарзандимнинг туғилган кунига деб берилган пулнинг ярмига ўзим ўқишим, улғайса болаларим ўқиши учун китоб олиб, қолган ярмига ўзи ва акаси учун нарса олсам бўладими? Берган одам Муҳаммадали (ўғлим)га деб берган.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини ўзига сарфланг. Валлоҳу аълам!