Хатми Қуръон

16:01 / 25.05.2021 | Феруза Бекчанова | 589
Ассалому алайкум! Рамазон ойи бошланганда Қуръон ўқишга тушдим, алҳамдулиллаҳ. Энди биринчи марта хатм қилишни бошлаганим учун хатоларим бўлса, деб ўқиганимдан кейин телефонда домла ўқиганини қўйиб текшираман. Хатойим бўлса тўғирлаб бошқатдан ўқийман, бўлмаса кейинги оятга ўтиб кетаман. Бу билан хатм қилганга ўтадими ёки нотўғрими бу ишим (телефон орқали текширганим)?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илмли одам текшириб берса жоиз, телефон орқали бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!