Закот

15:56 / 25.05.2021 | Aziza Ganieva | 423
Ассалому алайкум! 1. Закотни кимларга бериб бўлмайди? Қариндошларга, ака-ука, опа-сингиллага берса бўладими? Закот берадиган одамга закот бериб бўлмайдими? 2. Акам менга закот бердилар, лекин ўзим ҳам тиллам учун закот берадиган инсонман. У пул менга ҳалолми? 3. Ҳозир закот учун пулим йўқ. уйдаман. Закотимни қачонгача узсам бўлади? Рўза тугагунга қадарми ёки кейинги рўза келгунга қадарми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закотни ота она ва уларнинг ота оналарига, фарзандлар ва уларнинг фарзандларига бериш жоиз эмас, қолганларга бериш жоиз. Закот берадиган одамган закот беришдан нима маъно? Закотни муҳтожларга берилади. Сизга закот ҳалол эмас. Қанча тез узсангиз шунча яхши, тиллангиздан сотиб бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!