Ақиқа қилиш

16:24 / 25.05.2021 | Nigora Akmaljonovna | 467
Ассалому алайкум! Катта ўғлим 7 ёшда, унга туғилганида атаб қўй сўймаганмиз. Ҳозирги пайтда энди сўйиш мумкинми, кичкина фарзандимга ҳам 1 йил ўтиб сўйганмиз, уни чақалоқлигида йиқитиб қўйишган ва операция бўлган, шундан кейин сўйишга ҳаракат қилиб, 1 ярим ёшга тўлганда Аллоҳ насиб қилиб сўйдик, бу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Катта ўғлингизга сўйиш жоиз. Кичигига қилганингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!