Ёлғон ишлатиб топилган пул ҳукми

01:12 / 28.05.2021 | M | 444
Ассалому алайкум! Бир киши савдода ёлғон ишлатиб пул топади. 1) Топилган пул ҳаромми? 2) Ўша инсон ҳалол-ҳаромга унча эътибор бермаса, оиласи фарзандлари намоз ўқийди, ибодатда мустаҳкам, ўша пуллардан рўзғор қилинади, бунда оиласи ҳаром луқма еган бўлиб, бу ибодатларига тақвоси иймонига қанчалик таъсир қилади? Ҳаром луқма эса ибодатлари қабул бўлмайди, иймони заифлашиши ҳақида ўқигандим. 3) Бундай ҳолатда ҳаром луқма еб иймони заифлашишидан қўрққан аёл ва фарзандлари қандай йўл тутиши керак? У кишини ёлғон ишлатиб савдо қилишдан қайтаролмаяпмиз, қандай йўл тутсак бўлади? Илтимос, тўлиқ жавоб берсангиз, олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ҳа. Валлоҳу аълам!