Саҳарлик вақти

20:43 / 27.05.2021 | Muslima | 426
Ассалому алайкум! Саҳарлик пайти мен тақвимдаги вақт киргунча овқатланиб бўлиб, оғзимни ёпаман, лекин бувим умуман тақвимга қарамайдилар, "вақт бўлди", десам ҳам "ҳўп, шуни еб олай", дейдилар. Баъзан ўзим ҳам "авваллари ҳозиргидек тақвим, соат деган нарсалар бўлмаган, қуёшнинг чиқишига қараб иш тутишган", деб ўйлаб қоламан. Шу масалада тушунча берсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тақвимда вақт белгиланганидан кейин бошқа гапларга ўрин йўқ. Валлоҳу аълам!