Аёллардаги ажралма (выделение)

01:37 / 28.05.2021 | Mashhura | 1351
Ассалому алайкум! Устоз жавобларингиз туфайли выделение таҳоратни бузиши ҳақида билиб олдим. Агар бу суюқлик мунтазам келиб турса, истинжони ҳам таҳорат билан янгилашим керакми? Шамоллашни олдини олиш мақсадида баъзида сув билан эмас мато ёки шунга ўхшаш нарса билан истинжо қилсам бўладими? Ёки истинжо фақат сув билан қилингани яхшими? Авваллари бу суюқлик таҳоратни кетказишини билмай ўқиган намозларим нима бўлади? Истиғфор айтайми ёки қайтадан ўқиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ажралма танга ва ундан катта миқдор ерга ёйилган бўлса, сув билан истинжо қилинади. Бундан камида артиниш жоиз. Валлоҳу аълам!