Намоз ва таҳоратга оид

20:42 / 31.05.2021 | Gulnoza | 406
Ассалому алайкум! Одинахон опа, яқинда қўлим гипс қилинди, травма олдим. Намоз, рўза тутардим, лекин ўша пайт ҳайзнинг охирги кунлари эди. Тугагач ғусл қилдим, яна намоз, рўзани бошладим. Ғуслда сув тегмаган жой қабул бўлмасди, лекин намоз, рўзани қолдиргим келмади. Давом этиб кетсам бўладими шу тарзда? Эркакларга ҳам маҳси устидан сув тортиш рухсат этилганку, шу ишим жоизми? Бир қўлим гипсда, иккинчи соғ ҳолатда таҳорат ва намоз қандай ўқилади, рўза ҳам мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилгансиз. Таҳорат ва ғуслида тахтакач устидан масҳ тортасиз. Намозни эса ўзингизга қулай ҳолатда адо этасиз. Валлоҳу аълам!