Никоҳ

20:29 / 31.05.2021 | Zarnigor | 494
Ассалому алайкум! Холамни тўйлари бўлган ўша даврдаги эътиборсизлик, илмсизлик учунмикин никоҳ ўқилмаган, 2 йилдан кейин ажрашишган. Талоқ сўзи ҳам ишлатилмаган. Орада қизлари бор, 19 ёш бўлиб қолди. Холам бошқа турмуш қурмадилар ҳалигача. Сўрамоқчи бўлганим қизлари никоҳсиз туғилган ҳисобланадими, бундай вазиятда холам, қизлари нима йўл тутишлари керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Ҳеч қандай йўл тутмайди. Унинг бунда айби йўқ. Валлоҳу аълам!