Тиббиёт соҳасида ишлаш

22:00 / 31.05.2021 | Зухра | 414
Ассалому алайкум! Мен кўп тармоқли марказий поликленикада катта ҳамшира лавозимида ишлаб келаман. 3 йил давомида ҳақиқат учун курашиб ишладим, тартибга солишга ҳам, порахўрликни йўқотишга қўлимдан келганча иш олиб бордим ва эришдим ҳам Мен ишимни жуда яхши кўраман, ҳозирги кунда декрет таьтилига чиқдим ҳўжайним намозхон инсон, мени ишлашимни хоҳламайдилар. Мен ўзимга тўғри бўлиб ишлашга ҳаққим борми? Менга маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрнинг розилиги керак ишлашингиз учун. Валлоҳу аълам!