Қуръондан қанча ёд биласиз?

00:11 / 03.06.2021 | M | 410

Ассалому алайкум! Қуръонни тўлиқ ёд олган қориядан бошқа бир инсон "Қуръондан қанча (нечи пора) ёд олгансиз?", деб савол берди. Шундай вазиятда қория қиз ўзида кибр ёки риё пайдо бўлиб қолишдан қўрқиб, олдини олиш учун "кўп эмас, Аллоҳ қодир қилганча, ёки ҳали тўлиқ эмас", деб жавоб бериши мумкинми? Бундай ҳолатда қория қиз қандай жавоб бериши афзал (кибр, риёдан сақланган ҳолда)?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапириш жоиз эмас. аллоҳ муяссар қилганини дейиш кифоя. Валлоҳу аълам!