Ҳадя олиш ва ҳадя бериш

00:07 / 03.06.2021 | خديجة بِنْتُ أَرِفْ | 338
Ассалому алайкум! Менга илм олишим учун бир инсон барча шароитларни ҳадя сифатида яратиб берган ва барча эҳтиёжларим учун маблағ ҳам берган. Мен бу пулларни тўртдан бир қисмини муҳтож бўлганларга ҳадя қилсам бўладими? Бу пулларни ҳалол меҳнат билан топган. Менга пулни ҳадя қилган инсондан сўрашим шартми ва пуллар менинг ихтиёримда бўладими ёки меҳнат қилиб топган инсоннингми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Илм учун берган бўлса фақат шунга ишлатинг. Валлоҳу аълам!