Мискин, каффорот

09:58 / 03.06.2021 | Гузалхон | 427

Ассалому алайкум! Ваъда каффоротини қурби етса 10 та мискинни боқиш, дейилган эди. Мискинни боқиш бир маҳалми ёки 3 маҳалми, шуни тушунмай қолган эдим. Илтимос аниқлик киритиб бера оласизми бунга?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир кунлик таоми, бир кунини тўқ ўтказишни таъминлар. Уламолар икки  маҳаллик таом дейишган. Валлоҳу аълам!