Уйдаги гапни кўчага опчиқиш

21:12 / 03.06.2021 | Назокат | 622
Ассалому алайкум! Устоз, турмуш ўртоғим хиёнат қилганларида аввалига ҳеч кимга билдирмай сақлаб юрганман. Бу нарса давом этаверганидан яқин инсонларимга айтишга мажбур бўлганман. Шунда ҳам эримни шарманда қилиш учун эмас, кўнглимни бўшатиш учунми ёки таскин қилдирибми. Психолог билан ҳам ишлаганман. Бу иймон сустликми, сабрсизликми. Шу ишим яхши аёл уйдаги гапни, эрининг сирини кўчага опчиқмайди, деган ҳадисга тўғри келиб гуноҳкор, эрини, фаришталарни, ғазабига учраган аёл бўлиб қолмадимми? Бўлиб ўтган ишларни гапирганим ғийбат қилган бўлиб қолмадиммикин? Ҳозир ҳам давом этяпти бу хиёнат, 4 йил бўлди. Лекин ҳозир Аллоҳга таваккал қилиб қўйдим. Фақат Аллоҳдан сўраяпман, бандасидан эмас. Намозларимда ҳам, дуоларимда ҳам. Устоз, шу вазият учун ҳам диний томондан, ҳам аёл сифатида билимингиз ва маслаҳатингиз керак.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оилани ислоҳ қилиш, қийин вазиятда чора кўриш мақсадида бўлса, оилавий гапларни айтиш жоиз. https://www.youtube.com/watch?v=xdtMopW8k8g Валлоҳу аълам!