Яхши ниятда келажакни кўриб бериш

10:50 / 03.06.2021 | Dilrabo | 411
Ассалому алайкум! Биламизки, фолбинга борган ва фолга ишонган инсоннинг ибодат ва дуосини Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло 40 кунгача қабул қилмайман, деган. Лекин яхши ниятни кўзлаб ўзимиз учун бировга зиён етказиш ниятимиз бўлмаса, суратимизга қараб келажакни кўриб берса, ёки бир яхши иш учун келажагимиз учун дуо ўқиб йўлимизни очиб қўйса гуноҳ бўлмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Айни ширк бўлади. Иймонингиздан айриласиз, гарчи яхши ниятда бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!