Ассалому алайкум! Бир дугонамнинг эри жавобингиз ўзингиз билан, деб, кейин 1 талоқ деб, айтибди. Маҳр учун берган узугини ташлаб, ота уйига келибди. Ҳозир идда ўтирибди, шунинг ҳукми қандай? Эри билан яшамоқчи эмас, кўп жисмоний шикаст етказибди, маҳр учун берилган буюмни талаб қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳрни ташлаб нотўғри қилибди. Бу ҳолатда маҳрига ҳақли. Валлоҳу аълам!