Қайнотанинг олдидаги бурчлар

09:27 / 05.06.2021 | Latofat Yusupova | 642
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, оила қурганимизга икки йил бўлди, қайнона қайнотам билан бирга турамиз. Янги келинлигимда қайнонам қайнотамнинг кийимларини ювишимни сўраганлар рози бўлиб олганман ва кийимлари орасидан ички кийимлари чиққан, бундан қаттиқ ранжидим ва қайнонамга қайнотамнинг кийимларини бошқа ювмаслигимни айтдим. Қайнонам ҳали ёш, соғлом, яқинда яна шу ҳолат такрорланди ва энди эримнинг ёнида менга қайнотамнинг шимларини ювишимни хоҳладилар, буни табиийки рад этдим ва бу эрим билан ўртамизда низо чиқишига сабаб бўлди. Бу ҳолатда мен қандай йўл тутай? Шим экан-ку деб ювиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ич кийимдан бошқаси бўлса юваверинг, савоб бўлади. Валлоҳу аълам!