Жума куни рўза тутиш

00:56 / 05.06.2021 | Madina | 1421
Ассалому алайкум! Жума кунлари шаввол ойининг рўзасини тутса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз жума куни (нафл) рўза тутмасин, лекин ундан олдин ё кейин(ги кунни қўшиб) рўза тутса, мустасно», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно».

Валлоҳу аълам!