Қайнона розилиги

15:43 / 07.06.2021 | Ирода | 436
Ассалому алайкум! Одинахон опа, бутун жамоангиз меҳнати учун раҳмат. Мен оилали, 1 нафар фарзанд онасиман. Қайнонам билан яшаймиз. Олий маълумотлиман. Ҳозир уй бекасиман. Қайнонам ишга чиқишингиз керак, меҳнат дафтарчаси учун ишлашингиз керак, шу орада ҳомиладор бўлсангиз ҳам яхши дейди. Ҳўжайиним фарзандимиз ҳали кичкина, шошманг, дейди. Меҳнат дафтарчаси учун атайлаб ишга киришим тўғрими, кимни гапига қулоқ солишим жоиз? Қайнонам билан бемалол гаплаша олмайман. Тез жаҳллари чиқиб кетади.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввало эрга итоат қилинади. Валлоҳу аълам!