Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа. Сизга мен учун мухим булган савол билан мурожаат килмокдаман. Аллох сиздан рози булсин. Менинг ёшим 29 да 3 йил мобайнида банкда ишладим ва мен хозирда фарзанд тарбиясидаман (декретда). Аллох хидоят бердики хозирда такводаман ва келажакда банкга ишга кайтиш нийятим йук. Аллох мени бундан бехожат килсин. Саволим куйидагича: Йил якунида куп ташкилотлар томонидан ходимларига "13-ойлик" деб номланган рагбат пули берилади. Бундай пулни ташкилот эгасининг узи ходимларига хадя сифатида "рагбатлантириш пули" деб беради, яъни, бериши мажбурий эмас, мехнат шартномаларида хам курсатилмайди, аслида бермаса хам булаверади. Менга хам ишламай декретда утирганимга карамай, банк рахбарияти томонидан бундай пул картамга тушириб берилди, 1 миллион сумдан купрок. Хайит байрамида хам хайитлик пули сифатида 400 минг сум тушуришди. Бунинг хукми менга кандай? Бу "рагбатлантириш пули" ва "хайитлик" пуллари менга ХАДЯ сифатида булиб халолми ёки ташкилот рахбари рибодан топган пулидан бераётгани ва менинг у ерда олдин ишлаганим боиси берилгани учун харомми?
– Ва алайкум ассалом! Аҳли илмлар банкларнинг бевосита рибога алоқадор бўлмаган бўлимларида ишлаш жоизлигига иттифоқ қилишган. Агар сиз фаолият юритган бўлим шундай бўлса, демак, ушбу пулларни олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!