Ассалому алайкум! Онам 4-5 йил олдин тоблари қочган эди, тиббий томондан ҳамма анализлар яхши эди. Бир кинначи аёл раҳматли бувимда чилтон бўлганлигини ва шу чилтон чирқираб юрганини, онамга қўнганини айтди. Онамга чилтонни олишни, кинна солиб юришларини айтди. Онам ака опалари билан маслахатлашиб қўй сўйдириб чилтонни олдилар, мадрасани битирган, илми бор Тўра амаки фотиҳа берибқ, чилтон олинди. 1 йилда чилтон янгилаб, чучвара тугиб, кинна солиш кераклигини айтишди, лекин онам бажармадилар, орадан вақт ўтиб онамнинг тоғаси ва амакиси оламдан ўтганда онамнинг мазалари қочди. Ўша одамлар чилтони бор одам маййит кўриб бўлмайди, чилтонни янгилаш керак, дейишди. Шундан сўнг онам яна яхши бўлиб тузалдилар. Шу амаллар, гаплар қанчалик тўғри ва динимизда чилтон борми?
– Ва алайкум ассалом! Динда бундай нарсалар йўқ. Валлоҳу аълам!