Бизнес бошламоқчиман

08:01 / 24.05.2021 | Web_Dev | 171

Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илмлар. Мен яқинда бизнес бошламоқчи эдим. Маҳсулот сотадиган ёки оладиган бир сайт бор. Унда тур хил маҳсулотлар жойланган. Масалан шуғулланиш учун бирор бир маҳсулотни олиб олх ёки шунга ўхшаш жойларда уни реклама қилиб сотиб берса, Агар у маҳсулотни 400.000 сўм деб оладиган бўлсак ундан 60-70.000 сўм бизга фойда ажратиб беради. Шу қилмоқчи бўлган бизнесимиз жоизми? 2. Яқинда бир бола билан гаплашган эдим. Унга 100.000 сўм пул берсам У менга қандайдир созлаш ёки робот ясаб бермоқчи. Яни мен тўлов қилганимдан кейин ҳеч кимга реклама қилишим шарт эмас. Ўша созламаси ёки яраб берган роботи мен учун ишлайди. Бу ҳам жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда истеъмоли жоиз бўлган товарни реклама қилиб, сотиб берганингиз учун оладиган ҳақингиз вакиллик ҳаққи ҳисобланади. Агар ушбу ҳақ одатий ҳолатдаги товар нархининг устига қўйилмаган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!