Ассалому алайкум! Ўтган йили қишда турмуш қурдим, 8 ой яшадим. Эримнинг зулми сабаб ота онам уйидаман. Шу 8 ой мобайнида эрим мени руҳан эзиб камситиб келди, ўзимга бўлган ишончимни буткул йўқ қилди. Ҳозирда кўп ишни уддалай олмаяпман. Бирор ишни қиламан десам, бошлашга бошлайману тугатишга келса «уддалай олмайман, кучим етмаяпти» деб йиқилиб қоляпман. Жисмонан ва руҳан жуда кучсиз бўлиб кетяпман. Тушимда ҳам бирор жойга сакраб ўтиш керак бўлса ёки оддий югуриш керак бўлса, кучим етмаслигини билиб қоқилиб қоламан. Ҳаттоки сингилларим билан фитнес коптогини (жуда енгил коптокни) воллейбол қилиб ўйнаганимизда ҳам, коптокни узатишга кучим етмади. Яқин яқиндан миямга «бирор бир жиддий касал бўлмадиммикин, нега бунча кучсизман» деган ҳаёллар тез тез келадиган бўлиб қолди. Онамга бу ҳолатимни тушунтирсам, уларда ҳам шундай бўлаётганини айтдилар. Ҳавотирим кучайиб кетди. Шу ҳолатимиздан қандай қутулиб кета оламиз деб сизга савол йўллаяпман, бу бирор бир жиддий касал аломати эмасми? Жавоб учун Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёт шарт хотиржам бўлишингиз учун эндокринолог-терапевт қабулига бориб келинг. Ҳолатингизни тушунтирсангиз қон таҳлилларини ва бошқа таҳлилларни буюради, даволанишингизга ва қувват берувчи дориларни тавия этади. Овқатланиш тизимига эътибор беришингиз керак. Кучсизланишнинг сабаблари хилма-хил. Узоқ вақт асабийланиб юриш албатта организмда ҳар хил невроз сабабидан психосоматик касалликларни келтириб чиқазиши, кўп хўрланган ва ғазабини ютганидан кейин, ичидаги гапларини юзага чиқаза олмаса психологик томондан қаралганда қондаги гемоглабин камайишига, қалқонсимон безни касалланиши ва ҳаказоларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун шифокорларга бориб даволаниш процессини йўлга қўйиб олиш керак. Валлоҳу аълам!