Ассалому алайкум! Айни пайтда турмуш ўртоғим билан бошқа давлатдамиз, 5 ёш ва 8 ойлик эгизак фарзандларим бор. Турмуш ўртоғим банд бўлганлиги сабабли, баъзан, шифохона (кўп ҳолатда педиатрга боришимиз керак бўлади) ёки бирор жойга боришга тўғри келиб қолса автобус ноқулайлиги, маҳрамим йўқлиги ва такси ҳайдовчиси эркак киши бўлганлиги учун бирор танишимга мен билан бирга боришини илтимос қиламан, улар ҳам талаба ва ҳар доим ҳам вақти бўлмайди. Аёл киши бўлганим учун баъзан айнан маҳрамсиз таксига чиқмаслик кераклигини билсамда, жуда қийналиб кетаман. Завжим ҳам хоҳламайди. Ислом дини енгиллик динику, менинг ҳолатимда маҳрамсиз болаларим билан таксида юришим мумкин эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч бўлмаганда болаларингиз бирга бўлсин. Валлоҳу аълам!