Аёллардаги ҳолат

01:02 / 18.06.2021 | Badalbayeva O'g'iloy | 2068
Ассалому алайкум! Аввало ёрдамингиз учун раҳмат. Менда киста бор. Ҳозир даволаняпман. Шу киста сабаб ҳайзим тугагандан кейин 1-2 кун жигарранг ажралма келиб турибди. Шундай пайтда эри билан алоқа қилса бўладими? Гуноҳ эмасми?
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Истеҳоза эканлиги аниқ бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!