Ассалому алайкум! Хуфтондан кейин Ихлос, Фалақ, Нас, Кафирун ва Мулк сурасини ўқиб ётаман ва бомдоддан кейин ҳам баъзан бомдодга яқин бир нима мени босади қимирлай олмайман, бақирганим билан овозим чиқмайди, ичимда калима айтаман, кейин кетади. Бундай ҳолатдан қўрқиб қолганман, шом вақтида юрмайман, кўчага кам чиқаман, Қуръон ўқийман, намозларимни вақтида ўқийман, ҳар жойларга бавл қилмасам, нима учун бундай бўлади? Дам солдиришимни тавсия қилишади, лекин ўзим Қуръон ўқишни афзал биламан, нима маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Бақаранинг сўнги икки оятини ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!