Тақвим ва азон

01:39 / 18.06.2021 | Oysha | 441
Ассалому алайкум! Уйим яқинида масжид бор. Лекин баъзан азон айтиши тақвимдаги вақтдан фарқланади. Ифтор пайти қулоқ соламан, овоз эшитилмайди, тақвим бўйича вақт бўлади ва оғиз очавераман. Намоз ўқишда ҳам шундай. Баъзан умуман эшитилмайди, баъзан мен тақвим бўйича оғиз очган ва намоз бошлаганимдан 3-4 дақиқа ўтиб азон эшитилади. Тақвим бўйича иш тутаверайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар азон бўйича иш тутиш керак. Аммо умуман эшитиш имкони бўлса, тақвимдаги вақтни беш ўн дақиқа эҳтиёти билан олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!