Турмуш ўртоғим наркаман

01:33 / 18.06.2021 | Humayro Ruziyeva | 456
Ассаламу алайкум! Оила қурганимга 10 ой бўлди, тўйимдан 1 ой ўтиб турмуш ўртоғим маст қилувчи таблетка ичишлари ва бурунга сепишларини билганман. Шифокорларга текширтирдик, иккаламиз ҳам соғломмиз, фарзанд ҳали бўлмади. У инсон билан ажрашаман десам, қўймайдилар, вада берадилар, аммо барибир ўша ишларини қиладилар, ўзим ҳам у кишини яхши кўраман. Маслаҳат беринг, илтимос.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иллатдан халос бўлиш зарур. Буни қаттиқ талаб қилинг. Бошқалардан ёрдам сўраб бўлса ҳам даволаш керак. Акс ҳолда яшай олмаслигингизни айтинг. Валлоҳу аълам!