Ассалому алайкум! Менинг исмим Ўғилой. Алҳамдулиллаҳ намоз ва Қурон ўқийман. Ёшим 15 да. Сизга саволим шуки, мен уйда катта шарф ёки рўмол ўрайман. Уйимда онам бу ҳолатимни кўриб рўмол ёки шарфни ўрама, деб танбех беради. Унчалик қаттиқ сўкмаса ҳам гапиради. Бу ҳолатда мен нима қилишим керак? Шарф ўрамасдан юравераманми?
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар бўлмаса, уни ўраш шарт эмас. Валлоҳу аълам!