Йўловчи кўрсатуви

16:42 / 17.06.2021 | Shamsiyas_m | 386
Ассалому алайкум! Қадрли устоз! Мен жавоб олмагунча қалбим тинчланиши қийин бўлаяпди. Агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Мен Йўловчи кўрсатувида иштирок этган эдим, изоҳларда кўплаб инсонлар аёлларнинг овозини, кўринишини, кафе ва шунга ўхшаш кўнгил очар жойга боришларини қаттиқ қоралашган. Уларнинг изоҳи қанчалар тўғри?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Одамларнинг изоҳига вақт кетказмаслик керак. Шариат манбаларида бу нарсалар кўрсатиб қўйилган. Ўша ердан олиш лозим. Валлоҳу аълам!