Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, маʼлумки динимизга насроний ва яҳудий аёлларга уйланиш жоиз, аммо саволим шундан иборатки ҳозирги католик провослав протестант насронийлар уч бир худо ва ишонишади Исо алайҳиссалом ни аллоҳни ўғли дейишади, уларга уйланиш жоизми улар мушрик ҳисобланмайдими, агар уларга уйланиш жоиз бўлса никоҳ қандай ўқитилади?
– Ва алайкум ассалом! Қурьон нозил бўлаётган вақтда улар сиз зикр қилган ақидага эга эдилар. Моида сураси 73-оятда уларни сиз айтган бузуқ ақидада эканлиги баён этилган. Шундай бўлсада бошқа сураларда аҳли китобларнинг аёлларига уйланишга ижозат берилган. Муслима билан қандай никоҳ ўқилса уларга ҳам шундай ўқилади. Валлоҳу аълам!