Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим яхши инсонлар, аммо ёмон одатлари борки компютер ёнидан турганиш жуда қийин. Кечаси 11-12-1 гача қолиб кетадилар гоҳида. Менга шу пайтгача жуда кўп вада берганлар эрта ётаман энди, бирга гаплашиб ўтирамиз деб. Гаплашиб бирга мароқ қиламиз, аммо муаммо. бошқа томонда. Хатто ваъдаларини ёзиб ҳар куни кўз тушадиган жойга ёпиштириб қўйганлар, аммо бир тийин. Мен ҳам ўзимга оро бериб юришга ҳаракат қиламан имкон қадар ҳар куни, аммо у киши экранга тикилганларича мени беэтибор қолдиладилар. Чақирсам ҳам шуни кўриб олай деб ўтираверадилар. Ваъдаларини эслатиб уларга амал қилмасликни, аёлни ҳаққини адо этмасликни эслатсам ҳеч нима демайдилар. Аламимни олиш учун кундузи ёнимга келсалар ъБоринг компутер Хотинингизни олдига. Энди керак бўлдимми?ъ дейман жаҳлим чиқиб. Рози бўлмайман инкор қилинишни у ҳам ҳис қилсин деб. Нима қилиб аҳволни тўғирласам бўлади. Бу 15 йилдан бери давом этаётган муаммо. Бир-биримизни ёқтириб турмуш қурганмиз. Чиройлисан, у ёқ бу ёқ дейдилару бошқасига ўтмайдилар. Жинсий томондан соғлом назаримда. Хиёнат қилмасликларига ишончим комил.
– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиздаги бу ҳолат тобеъликдир. Ҳудди алкогол ичимликка, наркотикларга тобеъ бўлингани каби компютерга тобеълик дейилади. Турмуш ўртоғингиз эркак психолог ёки психотерапевт қабулига боргани маъқул. У ўз ҳоҳиши билан бу тобеъликдан мутаҳассис ёрдамисиз қутулиб кетиши ўта мушкулдир. Шунинг учун унга бунда ёрдам беришингиз керак. Валлоҳу аълам!