Ассалому алайкум! Психологларга мурожаат қилсам бўладими? Мисол учун, баъзи гаплари ёрдам берса, яна баъзилари инсонни ўйга толдиради. Бир психолог билан ишлаяпман, уни айтишича борликка чек ёзиб, унда сизга қанча пул керак бўлса, ўшанча рақамни ёзиб олишингиз, керак бўлган числони ёзиб, тагига олдим деб ёзинг ва Аллоҳдан шуни келишини сўранг, ишонинг ва бу хақида унутинг ва бу албатта ўша ёзган числоингизда сизга келади деди. Хайрон қолдим, бунақа нарсаларга ишониб, динга қарши бориб қўймайманми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ тақдирингизга битиб қўйгани бўлади. Чек ёзсангиз ҳам ёзмасангиз ҳам. Чек ёзиб шу туфайли бойлик келади деб ишонсангиз бу амалингиз билан гуноҳкор бўласиз. Ширк амалларидан бўлиб қолади. Аллоҳ ҳақида нима гумонда бўлсангиз шу бўлади. Яъни ояти карималарда келганидек, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида айтилганидек инсон яхшилик гумонида бўлиши керак. Ёмонликни ўйласа ёмонлик келади яхшиликни ўйласа яхшилик келади. Шунинг учун гумонларни тўғирлашимиз зарур яъни ниятларимизни . Бу эса амаллар ниятга кўрадир деган маънодаги ҳадисга ҳам мувофиқдир ишдир. Валлоҳу аълам!