Номахрам аёл

05:51 / 09.06.2021 | Dilsoz Kubayeva | 337

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Мени саволим шундайки.Мени шу хужайнимнинг гапирган гаплари жуда кийнайди.Мени холамни кизи бор яни опам,шу опамни куриб менга юруши жуда йокди деб айтдилар мен бу гапларини индамай гапирмасдан куйгандим лекин жуда ичимда бошкача булганман ичим эзилади тугриси.Кейин хам майли айтдиларда куйдилар дедим.Кейин орадан ойлар утгач мен хужайним билан шу холамникига мехмонга бордик,кейин хужайним яна мендан шу опангам келадими деб сурадилар Кейин шу опам келганидан кейин озгина кузлари кетиб коларди.Аллохга шукур мен Аллохни буйрукларини бажараман 5 махал намоз ва хижобда юраман хужайнимга итоат киламан.Лекин хотинига шу гапни айтиши эрни тугри эмаску.Эсимга тушса жуда эзиламан.Хечкимга айтмаганман на бир узимни онамга йоки бир кайнонамга.Мен хужайнимга жавобан канака яхши гапирсам булади шу гапларига жавобан.Мен хужайнимни хурмат килиб яхши кураман.Мен хечкимга бу гапни айта олмаганим сабабли сизлардан домлалардан шу масалага ечим кидиришни истадим.Агар ноурин савол берган булсам кечирингизлар.Олдиндан рахмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз у гапларни унутинг. Ўйлаганингиз сари бу нарсаларни бир кун ҳақиқатга айланиб кетишига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Ўзингизга уқдиринг сиз турмуш ўртоғингиз учун энг чиройли ва ёқимли аёлсиз. Турмуш ўртоғингиз учун сизга тенг келадиган аёл йўқ. Бўлди вассалом. Ҳадеб ўйланаверсангиз бу салбий фикрларни ичида айланиб юраверасиз ва қутулиб олишингиз амри маҳол бўлиб қолади. Бу фикрларни тарк этинг. Бунинг ўрнига ўзингизнинг аёллик жозибангиз устида ишланг. Ўзингизга ёқимли бўлган иш билан машғул бўлинг. Дам олишингиз учун вақт ажратинг. Хаммомга кирганингизда ёқимли ҳиди бор бўлган чўмилиш учун гелларни ва бадан учун кремлардан фойдаланинг. Бу энг аввал онг даражасида ўзингиз ёқиш учун керак. Сиз ўзингизга ёқсангиз турмуш ўртоғингизга ҳам ёқасиз. Қулоқ солинг. Турмуш ўрт оғингизнинг кўнгли нималарни истайди? Эркак киши кўнглидаги ҳоҳишларини аксарият ҳолларда аёлига айта олади. Аёллар эса тескариси. Эркак ва аёл психологиясини ўрганишга ҳаракат қилинг. Ўрганиб чиқсангиз ва билимларингизни инобатга олиб амал қилсангиз турмуш ўртоғингиз ҳеч қачон бошқа аёлларни борлигига эътибор ҳам қилмайди. Камроқ гапиринг ва кўпроқ қулоқ солинг. Турмуш ўртоғингизга қараганингизда доим табассумлик бўлинг. Яхши кўрган таомларини мухайё қилишга ҳаракат қилинг. Нолиманг. Дардингизни достон қилманг. Бунинг учун дугоналар бор. Ўзингиз ҳақингизда ҳам унутманг. Чунки сизга ҳам бу ҳаёт бир марта берилган. Бу ҳаётда фақат бировлар учун яшамай ўзингиз учун ҳам яшашга улгуриб қолинг. Вақтингизни бой берманг. Валлоҳу аълам!