Халол касб

09:20 / 09.06.2021 | Dilshoda | 288

Ассалому алайкум! Хурматли устоз, авваламбор бизга илмингизни улашаётганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Мен рассомлик ва дизайн институтини битирганман, илмсизлигим туфайли куп суратлар одамлар суратини чизганман. Алхамдулиллах, 2 йилдирки чизмайман, барча расмларимни ёкиб юборганман ва хали хамон истигфорлар айтаман.. Хозирги кунда уй бекасиман , мен уз йуналишимни узгартириб график дизайнер ва мультфильм аниматор йуналишида онлайн укиб расм чизсам жоизми? Агар жоиз булса нималарга эътибор беришим даркор? Максадим халол йул билан фарзандларим ёнида булиб онлайн даромад топиш.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!  Аниматорликни ҳам баъзи олимлар жоиз деган. Валлоҳу аълам!