Оилада окибат

00:33 / 11.06.2021 | Дурдона | 373

Ассалому алайкум! Устоз биз оилада 4 киз бир угилмиз. Укам кенжамиз. Хаммамиз оилалимиз. Оилаларимиз хавас киладиган даражада эмас. Хаммамиз кийинчилик куриб яшаяпмиз. Укам хам оилали. Аллохга шукур ишлари яхши. Отам онам келинга хам жуда мехрибон. Аммо келинимиз хеч кимни хурмат килмайди. Биз кизлар уйга борсак дастурхон ёзиб курпача солмайди. Мафли келинни мажбурияти эмасда деб уз узимизга хизмат килиб келамиз. Келинимиз анча ялков. Иш килмайди. Эрталаб эрта турмайди. Ухлаб ётади. Уйга мехмон келса хам пешинда индамай боласини кутариб кириб кетиб ухлайди. Онам халигача узи уй тозалайди. Овкат килади. Дазмол килади. Бир неча бор келинга айтинг килсин десам унамади. Айтмади. Барибир килмайди. Инсоф берса киб колар дейди. Келинига ортикча гап гапирмайди. Масала шу даражага етиб келдики келин онамга гап кайтариб ташлайдиган булди. Онам еглаб хафа булиб яна индамайди. Шундаям келинга каттик гапирмайди. Укам ва отам хам хеч качон онамнинг тарафини олмайди. Келин кетаман деб пуписа килади. Отам эса кетмайсан онанг узи ундай бунлай деб онамни келинни олдида айбдор килади. Онам бечора росса каттик хафа булди. Укамга гапиргандик укам бизни каргаб жаханнам утида ён деди. Хатто биттамизни хотинини ёнида уриб хайдаб солди. Отам хам биз кизларга тел килиб росса урушади. Келинни тарафини олади. Биз кизлар уйга борсак хамма ишни килиб келамиз. Килмасак онам бечорани узларига колиб кетяпти. Хаммаёк ис босган утлар усган буюмлар ёйилган ва хаказо. Энди уйга бормаймиз деб егладик биз опа сингиллар. Отам хафа булганимизни билсинлар дедик. А ммо онам бечорани уйласам ичим эзилиб кетяпти. Шурлик онам жуда содда аёл. Шунинг учун хам шу ахволга тушиб юрибтилар. Укамчи.... онаси хам куринмайди кузига. Бундай холатда кандай йул тутайлик? Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бир оилани тинчини бузиш шариатимизга мувофиқ иш эмас. Сизга ёқмаган у вазиятлар аслида бу сизнинг муаммоингиз, чунки сизни қийнаяпти. Укангиз ва отангизни қийнаётгани йўқ. Укангиз зино қилиб қўйишидан шу аёли уни асраб қолаётганини, шу турмуш ўртоғи орқали роҳат топаётганини биринчи ўринга қўяди. Отангиз эркак киши бўлгани учун ҳам укангизни яхши тушунаяпти. Эркак кишининг психологияси учун озодалик биринчи ўринда турмайди. Қорни тўядиган қувватлик таом ва кечаси роҳат олиш бўлса бўлгани. Сиз ва опа-сингилларингиз онангизнинг уйига борганингиздаги ифлосгарчиликлар фақат сизнинг ва онангизнинг асабини бузаяптими демак бу аслида сизнинг муаммоингиз. Ана шу муаммони бартараф этиш йўлини излаш керак. Келинингизни ўзгартириб қўя олмайсиз. Сиз учун муаммо бўлган бу ишлар келинингиз учун муаммо эмас. У ўзини ҳақ деб билади барибир. Укангизга гапирганингиз ҳам ҳато иш бўлибди. Негаки у шу аёлни яхши кўради ва унинг ёнидагина ўзини бахтлик сезади. Агар бу келиннинг ўрнига бошқа ўта озода келинни олиб келиб қўйсангиз ҳам укангиз барибир шу аёлни дейди. Чунки унинг қалби буни оилам деб тан олди. Сизнинг танбеҳларингиз қанчалар ҳаққоний бўлмасин укангиз учун ноҳақдек туюлади. Чунки у шу аёл билан бахтлик ва унинг айбини мана деб кўрсатсангиз ҳам у кўрмайди. Бекорга орангизга совуқчилик тушгани қолади. Энди опа-сингиллар онангизни ўз уйингизга чақириб меҳмон қилинглар галма-галдан ёки бирон кафега чақириб меҳмон қилинглар. Онангиз ҳам уйидан ташқарига чиқиб турса бироз кўнгли кўтарилади ва оиладаги вазиятдан алаҳсийди. Отангиз ва укангиздан узр сўраб орангизни яхшилаб олишингиз керак. Қадрингизни аразлаш орқали тушунтира олмайсиз. Улар сизнинг жигарларингиз. Ота рози Худо рози. Отангизни рози қилмасангиз умрингиздан барака топмайсиз. Валлоҳу аълам!