Билимсизлик

05:39 / 11.06.2021 | Iymona | 283

Ассалому алайкум! Одина опа саволим шундан иборатки ҳаётда доимо ҳалол меҳнат қилишга оиламга ёрдам беришга ҳаракат қилиб доим меҳнат қилиб келаман аёл кишини вазифаларини биламан лекин 12 йилдирки уйсиз квартирада яшаймиз отам оламдан ўтганлар 6та фарзандмиз. Қўлимдан кўп иш келади лекин маблағим йўқ шу сабаб бизнесда шерик таклиф қилганлар билан ишладим 3-4таси билан ҳар доим меҳнатимга куйдим алдаб кетишда ҳалол меҳнат қиламан шерикчилик борасида динимиздаги қоидаларни биламан шунча ҳаракат қиламан ишим юришмайди доим яхшилик қиламан деб муаммо га қоламан ичимдеги самимийликни ҳеч кимга тушунтириб беролмайман одамлар бошқача тушунишади ҳаттоки оила қуришни четга суриб оилами шароити учун тинмай меҳнат қилдим оиламдегилардан ҳам панд едим ҳаётимда жуда кўп иккиюзли инсонларни кўрдим ишонган инсонларим панд беришади доим бу ҳолатла мани ўлим и орзу қилишимга обкелди бу гуноҳ эмасми? Нимани маслаҳат берасиз? Иймоним сустлашганини ҳис қвоман ҳуддики ўзимни ёмон инсонман шунга шундай бўвоти деб ўйлавоман. Инсон йўқ жойларга бориб қолгим келади илтимос тўғри йўл кўрсатинг дуо қилишингизни илтимос қилиб қоламан

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ўлимни орзу қилишдан динимизда қайтарилган. Бу ножўя ҳолат. Ҳадисларга мувофиқ инсон яхшилик гумонида бўлиб яшаши керак. Агар ёмон гумонда бўлса ҳаётида яхшиликлар кам содир бўлиб ёмонликларга учрайверади. Яхшилик қилдингизми Аллоҳ розилиги учун қилаверинг. Агар бандаси учун яхшилик қилсангиз албатта ўша инсондан қайтишини кутасиз. Сиз ҳеч кимдан яхшилик қайтишини кутманг. Яхшилик қилгингиз келса албатта бунинг учун савоб, ажр-мукофотлар бор. Шу учунгина яхшилик қилишни ният қилинг. Албатта Аллоҳдан яхшиликларни умид қилинг. Уй-жойлик бўлишни, ҳаёт учун етарлик қулайликларни, атрофингизда эзгу ишларни қилишга интилиб турувчи яхши инсонларнинг кўплигини ва ҳаказоларни. Агар ҳаёлингизга ёмон воқеаларни келтираверсангиз ҳаётингизда ҳам шу каби воқеалар бўлаверади. Шунинг учун ҳаёлларингизни тозалашингиз керак. Ҳадисга мувофиқ яхшилик гумонида бўлишингиз керак. Ибодат ва зикрларингизга маҳкам бўлинг. Валлоҳу аълам!