Ассалому алайкум! Шу кунлада кундузи жуда каттик ухлайдиган болиб колвотман, болам уйгонганини сезиб турардим, базида сезми ковоман иссик тасиридами лохазланвоман, уйку холасам холамасамам, эмизвотганимда айникса ухлаб коламан, ухлашим билан туш кориш бошлиман, ухлаганимдаям тинч ухламиман алахсириман адашиб коламан кизли уйимга берухсат бориб коламан, адашиб коп кетаман охирги пайтла коп шунака бовотти чарчаганимданми, гемоглабиним доим пас юради, 1 ёшли болам бор хам ёд етишмовчилиги хам бор, ёдмаринам, кон копайтиришга хам анча олдин ичгандим, кечкурун хамма огрула бошланиб яхши ухлай олмайман, варикозим ёки давлениям ошиб ёки тушиб бошим каттик огриди тез тез, мани озимда айнан кандай касалликми безовталигим нмадан билмаяпман, хотирам хам пасайиб кетвотганде, сал олдин 5 10 минут килган ишим, койган жойим эсимдан чиуиб кидириб юраман, номозларим хам палапартиш бовотти, хич нма иш килгим кемиди базида. Нима килсам болади?
– Ва алайкум ассалом!Албатта терапевт шифокорга кўринишингиз керак. Тўғри иссиқ одамни лоҳаслантириб қўяди. Аммо бу даражада бўлиши норма эмас. Қонда гемоглабинни камайишини вақтида даволаб туриш шарт. Қалқонсимон безни ҳам эндокринолог шифокорига кўриниб даволаб туриш лозим. Албатта бу касалликларнинг оқибатида одам лоҳасланаверади. Бу жиддий қараладиган ҳолатлар. Зудлик билан даволанишни йўлга қўйиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!