Ассалому алайкум! Мен ҳозирда жуда дангаса,эътиборсиз бўлиб қолганман ўзимга,турмуш ўртоғимга,фарзандларимга,уй ишлари тозаликка.Ишларимни вақтида қиламан дейман лекин қилмайман.Фарзандларимга ҳам яхши қаролмаяпман,кўп касал бўлиб қолишяпти.Иккинчи фарзандимни яқинда йиқитиб қўйдим боши билан.Энди ўзимни кечиролмай юрибман.Менга маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши ўзини қўлга олиши учун энг биринчи ўринда соғлигига эътибор қилиши керак. Қонидаги гемоглабин миқдори кам бўлса ёки витамин Д ва кальций миқдори етарлик бўлмаса, қалқонсимон безида муаммо бўлса, етарлик ухламаса ёки саккиз соатдан ортиқ ухласа, овқатланиши нотўғри бўлса, яъни минераллар ва витаминларга тўйинган балансланган бўлмаса албатта сизникидек ҳолатга тушиб қолади. Шунинг учун шифокорларга мурожаат этиб қон таҳлилларингизни текширтиринг. Сўнг уйқуингиз ва овқатланишингизга эътибор беринг. Тўғри овқатланиш ҳақида интернет оламида маълумотлар жуда кўп. Изланиш керак. Цинк, магний, кальций, калий, Витамин Д кабиларга бой бўлган озиқ овқатларни рационингизга киритишингиз керак. Албатта ҳар куни 1 соат 1.5 соат пиёда юришингиз керак. Эрталаб 7 дан 10 гача вақтда бир вақтни танлаб қуёш чиқаётган тарафига қараб пиёда юриб бориб келинг. Бу вақтда организм қуёшдан витамин Д га тўйиниб олиш вақтидир. Болалар билан юрсангиз янада яхши. Уларга ҳам витамин Д жуда зарур. Ҳар куни ярим соат бир соат ўзингиз севган машғулотга вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Табассумлик бўлинг. Табассумнинг иммунитетга таъсири борлигини олимлар тасдиқлашган. Бундан неччи юз аввал эса Пайғамбар алайҳиссалом табассумлик бўлишни айтиб ўтганлар. Валлоҳу аълам!