Она рашки

18:56 / 16.06.2021 | Shahnoza | 343

Ассалому алайкум! Одинахон опа! Бир масалада маслахатиз керак эди. Бир танишимни ту́йига к,айнонаси олдиндан норози булиб ту́йдан кейин хам тинчлик бермай хозирда ажраштириш ниятида,танишимга(келинига) Кун бермаяпти Эндиликда к, айнотаси бн урушиб укасини уйида яшаяпти к, айнонаси Келин куёвда тинчлик йу́к: келин онайиз келса ажратади тинчлик бермайди деса, куёв:у мани онам 1у́ґилманку илож йу́к яшаймиз,деркан ,нима к,илсин келин,бу орада у́зларини гунохкор санашяпти,бу холла намозимиз к,Абул булмайкак деб у́йлашяпти Жавобизни кутамиз опа интизорлик бн, олдиндан Рахмат Аллох, Рози булсин

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу  вазиятнинг намозга таъсири йўқ. Намоз қабул бўлмайди деб ўйлашлари нотўғри. Никоҳ ўқитилиб таркиб топган бўлса бу оила никоҳлик эр-хотиннинг бир оила бўлиб яшашида қандай гуноҳ бўлиши мумкин? Қайнонага келин табассумлик бўлиб, яхши гапириб хизматларини чиройли адо этса бўлгани. Иншааллоҳ қайнонасининг келинига меҳри уйғонади. Озгина сабрлик бўлишсин. Бу вазиятни хазм қилиб шароитларга мослашишига қайнона ва келинга бироз вақт керак. Ўғил, яъни куёв ҳам келиннинг кўнглини кўтариб туриши ва онасига доимгидан ҳам аълороқ муносабатда бўлиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!