Ассалому алайкум! ёшим 26да. 5ёшли қизим ва 2ёшли оглим бор. Болаларим богчага боришади.Қайнона қайнотасиз, озимиз алоҳида домда яшаймиз, уйда кун бойи озим ёлгиз қоламан, ишларимни режа қиламану, бажаролмайман, ухлаб қолураман, ķун бойи ухлагим келади, кечқурун ҳам ухлаш учун эрта ётаман, бирорта Гормон етишмаганданмикин, ёки уйда , ёлгиз, ишсиз қолганлигим ҳаётда айтарли бир аниқ мақсадим ёқлиги учунмикин , диб ойлайман. саволим коп уйқунинг сабаби нима? ишларимни қилишни ҳоҳласам ҳам ухлаб қолураман, азгина ишгаям чарчаб кетаман.
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши ўзини қўлга олиши учун энг биринчи ўринда соғлигига эътибор қилиши керак. Қонидаги гемоглабин миқдори кам бўлса ёки витамин Д ва кальций миқдори етарлик бўлмаса, қалқонсимон безида муаммо бўлса, етарлик ухламаса ёки саккиз соатдан ортиқ ухласа, овқатланиши нотўғри бўлса, яъни минераллар ва витаминларга тўйинган балансланган бўлмаса албатта сизникидек ҳолатга тушиб қолади. Шунинг учун шифокорларга мурожаат этиб қон таҳлилларингизни текширтиринг. Сўнг уйқуингиз ва овқатланишингизга эътибор беринг. Тўғри овқатланиш ҳақида интернет оламида маълумотлар жуда кўп. Изланиш керак. Цинк, магний, кальций, калий, Витамин Д кабиларга бой бўлган озиқ овқатларни рационингизга киритишингиз керак. Албатта ҳар куни 1 соат 1.5 соат пиёда юришингиз керак. Эрталаб 7 дан 10 гача вақтда бир вақтни танлаб қуёш чиқаётган тарафига қараб пиёда юриб бориб келинг. Бу вақтда организм қуёшдан витамин Д га тўйиниб олиш вақтидир. Болалар билан юрсангиз янада яхши. Уларга ҳам витамин Д жуда зарур. Ҳар куни ярим соат бир соат ўзингиз севган машғулотга вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Табассумлик бўлинг. Табассумнинг иммунитетга таъсири борлигини олимлар тасдиқлашган. Бундан неччи юз аввал эса Пайғамбар алайҳиссалом табассумлик бўлишни айтиб ўтганлар. Валлоҳу аълам!