Стоматит

06:29 / 27.06.2021 | Gulnoza | 619

Ассалому алайкум! Стоматитни қандай дори воситалари билан даволаса бўлади? Стоматологга чиқдим, артиб, дори суриб қўярканлар, кейин комистат гель, метрагил сур дедилар. Ромашкада, фурацилинда чай дедилар. Ҳаммасини қилдим, лекин 2 ойдан бери кетмаяпти, оппоқ бўлиб катталашиб кетяпди, кўпайиб кетяпди. Нима қилсам бўлади?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Гастроэнтерологга кўрининг, қонингизда ТОРЧ инфекция бор йўғини, титрини аниқлатинг, ошқозон ичак касалликларини даволамагунча қайталайверади стоматит. Валлоҳу аълам!