Ассалому алайкум! Қошим жуда сийраклиги сабабли бўяб юраман. Таҳорат қилганда қошимга қўйган қаламимни қолдирмай ювиб ташлашим керакми? Ишхонамизда намоз ўқишга шароит бор, агар қошни ювиб ташлаш керак бўлса ишхонада кўп ноқулайликларга сабаб бўлиши мумкин, шундай ҳолатда нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Терига сув ўтказмайдиган бўлса кетказиш шарт. Акс ҳолда таҳорат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!