Ассалому алайкум! Ҳўжайним бир лафзда 1 маротаба уч талоқсан, дедилар. Фатво бўлимига борсак нима мақсадда берилганини сўраб, 3 талоққа ўтмайди, деб фатво беришди. Орадан йил ўтиб талоқсан, дедилар, фатвога борсам, икки талоқ тушди, никоҳ ўқитсангизлар бўлади, дийилди. Лекин ҳамма ерда ҳар ҳил фатво. Никоҳим мен учун абадий ҳаромми ёки никоҳ ўқитиш имконим борми?
– Ва алайкум ассалом!
Жумҳури уламолар, шу жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам: «Бир лафз билан айтилган «уч талоқ» уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эр-хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар», дейишган.
Баъзи саҳоба ва тобеъинлар, шунингдек, ҳанбалий мазҳабининг баъзи уламолари: «Бир лафз билан қилинган «уч талоқ»да бир талоқ тушади», деганлар.
Далил ва ҳужжатларни солиштириб, суриштирган ула-моларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканига ишонч ҳосил қилганлар.
Жумҳур, жумладан, ҳанафий мазҳаби бир лафз билан айтилган «уч талоқ»да уч талоқ тушишига кўплаб далил-ларни келтирганлар. (Кифоя.) Валлоҳу аълам!