Эътиборталаблик

03:35 / 14.07.2021 | L ) | 279

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Бундай савол бераётганимдан жуда хижолатдаман, лекин бошка бундай давом этолмайман. У́зингиз ту́гри йу́л ку́рсатишингиздан умидим катта. Турмуш курганимга 2 йил бу́лди шу вакт ичида эримдан эьтибор ширин су́з ва мехрни ку́п кутдим. Бу холат борган сари кучайиб кетмокда менга нисбатан бефаркликлари, рашк килмасликлари бирга сухбат курмасликлари ку́нглимни огитмокда, жуда тушкун ахволдаман. Ахир аёл киши факат эридан мехрни кутади. Бу хакида уларнинг у́зига хам ку́п маротаба гапирдим лекин натижа борган сари ёмонлашмокда бунчалар эьтиборталаб бу́лмасанг борига шукур килсангчи деб уришиб берадилар. Аклли аёл булишимни талаб киладилар мен эса ку́нглим айтганига ку́прок кулок соламан бу одатимни у́згартира олмадим. Хозирги холатим жуда огир ку́нглим хира махзун булиб колдим. Илтимос менга ту́гри йу́л ку́рсатинг. Жавоб учун олдиндан ташаккур. Оллох Рози бу́лсин Илохим

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом. Гапларингиз тўғри. Аёл киши турмуш ўртоғидан доим меҳр талаб этади. Бу аёл кишида туғма ҳолат ҳисобланади. Эркак киши ҳақиқатдан ҳам аёл кишига меҳр бериши керак. Аммо баъзи эркаклар тарбиясига кўра бундай тасаввур эга эмаслар. Бунинг учун улардан ҳафа бўлиш керак эмас. Ундаги йўқ нарсани беролмагани учун хафа бўлиш ноўрин. Аксинча секин асталик билан турмуш ўртоғингизга буни ўргатишингиз керак. Яъни биринчи ўзингиз меҳр бера бошланг. Зинҳор танқид қилманг. Норозиликларингизни билдирманг. Табассум ила муносабат қилинг. Сизга қараган сари яна қарагиси келаверсин. Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг. Турмуш ўртоғингиз кулиб боқса яна шундай қилишини ҳоҳлайсизми ёки қовоқ солса ёқадими? Албатта кулиб боққани ёқади. Эркаклар ҳам шу каби. Аёли кулиб туришини ҳоҳлайди. Бу сизнинг биринчи қадамингиз. Иккинчи қадамингиз эса унга ширин гапларни, ёқимли гапларни гапириб туринг. Ва энг асосийси меҳр керак бўлса аввал шу меҳрни ўзингизга ўзингиз беринг. Кўпинча аёл киши бировдан меҳр талаб қилар экан ҳатто меҳр берилса ҳам талаби ўша ўша бўлиб қониқа олмайди ва бунинг чеки кўринмагандек бўлади. Сабаби эса одамнинг ўзига ўзининг меҳри етишмаганлигидадир. Психолог консультациясига борганингиз маъқул. Шунда ўзингизга меҳр беришни ўрганиб оласиз. Ҳозирча эса ўз организмингизни яъни органларингизни қадрлашни, Аллоҳ сизга уларни омонат қилиб берганини тушунишга ҳаракат қилинг ва парваришлашни бошланг. Ибодатларингизга маҳкам туринг. Кучингиз, қувватингизни зоя қилмасликка ҳаракат қилинг. Тўғри овқатланишга, яъни фойдалик таомларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Мазалик таомларни пишириб ўзингизни ўзингиз меҳмон қилинг. Ҳар куни яхши кўрган машғулотларингизга ярим соат бир соат вақт ажратинг. Жисмоний машқларни бажариб туринг. Баланд овозда китоб ўқиб туринг. Бу амалларнинг барчаси мия фикрлаш қобилиятларини яхши шакллантиради яхши ғоялар тез ҳосил бўлишига олиб келади ва ўзингизнинг қадрингизни ўз кўз олдингизда кўтаради. Меҳрга тўйиш ҳиссини беради. Валлоҳу аълам.