Фарзанд руҳияти

21:28 / 01.07.2021 | Odinaxon Shuxrat qizi | 306

Ассалому алайкум! 1ой олдин дадажоним омонатларини топширдилар. Табиийки ҳамма қариндошлар йиғилдик маросим эхсонларни ўтказдик. Ўша кунларда қариндош жиянларим қизимга шайтон ҳақида ҳар хил видеолар кўрсатишган. Қизим 10 ёшда. Мен ҳали шайтон ҳақида қизимга тушунча бермагандим. Аллоҳ борлиги ва елкамиздаги 2 фаришта ҳамма гапларимизи ёзиб туришлари ҳақида гаплашгандик. Ўша видеолар қизимнинг руҳитатига таъсир қилибди қоронғулик уёқда турсин ҳатто кундизи ўзи ёлгиз қолишга қиърқадиган болиб қолди. Илтимос маслахат беринг қандай қилиб бу қўрқувни енгиш керак? Болаларга шайтон ўлим фарìшталар ҳақида қачон нечи ёшда гапириш керак?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин қадар позитив нарсаларни аввал гапириш сингдириш керак. Масалан қўрқувни келтирадиган гапларни эмас балки инсонни ҳурсанд қилувчи гапларни. Дўзахдан аввал жаннатни таништириш, Аллоҳнинг қахридан аввал Меҳрибон Зот эканини тушунтириш, ўлимдан аввал ҳаёт нақадар чиройли, гўзал эканини гапириб туриш ва яшаш нақадар яхши экани таъкидлаб туриш керак. Болаларга аслида кичиклигида қўрқинчлик нарсаларни енгилгина гапириб, “аммо сен ундайларга йўлиқмайсан, чунки сен фалон фалон ёмон амалларни қилмайсан” каби гапларни гапириб тушунтириб туриш керак. Ҳозирча болани ёлғиз қолдирмай у билан кўпроқ расм чизиб, биргаликда сайр қилиб унга ҳақиқий суянчиқ бўлиб туринг. Сиз билан бирга юрганида тоғдек суянчиғим бор деб тасаввур қилсин ва хотиржам бўлиб олсин. Иншааллоҳ қўрқувлари йўқ бўлиб кетади. Валлоҳу аълам!