Ассалому алайкум! Қайнона, қайнота билан яшайдиган келинларга қандай ажрлар бор? Яъни борми ўзи? Инжиқликларга чидаганимизга, хизматларни қилганимизга гап эшитамиз, ёмон кўринамиз, албатта бирга яшаса кўпроқ айблари кўринадида одамни, алоҳида яшаганлар гап ҳам эшитишмайди, хизматини ҳам қилишмайди. Лекин уларни мақташади, шуларга сабр қилган келинларга қандай савоб ажрлар бор?
– Ва алайкум ассалом! Бошқаларга қилинган яхшилик, хизмат ҳеч қачон ажрдан ҳоли бўлмайди. Сизга етказилган озор ё гуноҳларингизга каффорот, ё сизга савоб бўлади. Валлоҳу аълам!